Камавинганинг қарори о‘згармаяпти
Таҳририят
•
•
3
Туркиянинг «Галатасарой» клуби январ трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиг‘ини кучайтириш учун Едуардо Камавингани яна асосий мақсад сифатида белгилади.
СПОРТ келтирган Туркия ОАВ ма’лумотларига ко‘ра, Истанбул клуби «Реал» раҳбариятини ко‘ндириш учун футболчини ижарага олиш бо‘йича таклиф тайёрламоқда. «Галатасарой» ёзда ҳам Камавингани о‘з сафига қо‘шиш имкониятини о‘рганган еди.
Бироқ турк клубининг қат’ий қизиқишига қарамай, франсуз ярим ҳимоячиси Мадридда қолиш ниятини о‘згартирмаган. «Реал» мавсум бошланишидан олдин унинг трансфери билан бог‘лиқ вариантларни ҳам ко‘риб чиққан, аммо футболчи «қироллик клуби»да қолишга қарор қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мо‘лжалланган.
Жозе Моуриню Камавингага ротасия доирасида о‘йин вақти бермоқда. Франсуз ба’зан захирадан майдонга тушса, айрим учрашувларни асосий таркибда ҳам бошламоқда.
Мунтазам о‘йин амалиёти унга Зинедин Зидан бошчилигидаги Франсия терма жамоаси таркибига қайтиш имконини берди.
Камавинга ҳозирда Моуриню қо‘л остида «Реал»даги о‘рнини мустаҳкамлашга е’тибор қаратган. Шу боис футболчининг о‘зи қабул қилган қарор «Галатасарой»нинг уни трансфер қилиш режаларига асосий то‘сиқ бо‘либ турибди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0