“Каляри” футболчиси бассейнда ҳушини йўқотиб, жонлантириш бўлимига ётқизилди
Таҳририят
•
•
1
Бу ҳақда “Унионе Сарда” хабар бермоқда.Газета маълумотларига кўра, ҳодиса куни кеча Сардинияда юз берган. Футболчи вертолётда шифохонага етказилган, шифокорлар зарур текширувларни ўтказиб, уни жонлантириш бўлимига жойлаштиришган.Яел Трепи 20 ёшда бўлиб, у 2022 йилда “Каляри” академиясига келиб қўшилган ва 2026 йилнинг февралидан бошлаб асосий жамоа сафида тўп тепиб келади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0