Какута: “99,9% футболчилар бахтсиз. Улар аслида нимани ҳис қилаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди”
Таҳририят
•
•
8
“Футболчиларнинг 90 фоизи, ҳатто 99,9 фоизи деган бўлардим, бахтсиз. Уларнинг зиммасида жуда катта юк бор ва масъулият беқиёс. Улар аслида нимани ҳис қилаётгани ҳеч кимни қизиқтирмайди, ахир сиз натижа кўрсатишга мажбур бўлган дунёдасиз.Ёнингизда ким турганини билмайсиз, бу одамлар нега бу ерда еканини тушунмайсиз... Муносабатларингиз чинакам еканига ишонч ҳосил қила олмайсиз. Баъзилар ўз қобиғига ўралашиб олади, аслида нима бўлаётганини охиригача англамай, атрофдаги ҳаммани ўзидан итаради. Жуда кўпчилик ниқоб тақиб юради. Улар бу ниқобларни уйда, оилада ёки дўстлар билан бўлган муносабатларда уларни ҳақиқатан ҳам кўришаётгани ва ешитишаётганига ишончлари комил бўлмагани учун тақишади. Улар худди бир гўшт бўлагидек.Ўзингни хурсанд кўрсатиш яхши, лекин тунда ухлай оласанми? Кимдир ухлай олмайди ва дори воситаларини истеъмол қилишга мажбур бўлади. Агар уларни доимо қабул қилсангиз, бу шунчаки чарчоқ емас. Кимдир нажотни оқшомлардаги базмлардан, кимдир ўйин приставкасидан излайди — сизни реалликдан узоқлаштирадиган дофаминнинг турлари жуда кўп. Кўплаб футболчилар ёлғизликдан қочади, чунки ёлғизлик билан тўқнашиш бу ўз-ўзинг билан тўқнашиш демакдир”, – дейди аллақачон футболчилик фаолиятини якунлаган 35 ёшли Какута.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0