Жорже Жезуш «Ан-Наср»нинг маг‘лубиятидан со‘нг: «Бизда бироз хавотир бор»
Таҳририят
•
•
12
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Қодисия»дан қабул қилинган маг‘лубиятдан со‘нг (1:3) о‘з фикрларини билдирди. Брендан Рожерс шогирдлари чемпионлик сари ишонч билан одимлаётган «Ан-Наср»нинг г‘алабали сериясига чек қо‘йди.
«Тан олишим керак, бизда бироз хавотир бор. Ҳатто менда ҳам, чемпионлик пойгаларида катта тажрибага ега бо‘лишимга қарамай, бу ҳиссиёт пайдо бо‘лди. «Ал-Қодисия» — кучли рақиб. Биз маг‘луб бо‘лдик, лекин ҳамон биринчи о‘риндамиз. Олдинга интилишда давом етишимиз керак», — деди Жезуш матбуот анжуманида.
Криштиану Роналду, Жоау Фелиш, Кингсли Коман, Садио Мане ва бошқа ко‘плаб юлдузларни о‘з сафига жамлаган жамоа 31 турдан со‘нг 79 очко жамг‘арган. Иккинчи о‘ринда 74 очко билан «Ал-Ҳилол» бормоқда.
Изоҳлар 0