ЖЧ-2026. Миср камбек қилиб, Янги Зеландияни мағлуб етди
Таҳририят
•
•
6
Учрашувнинг 15-дақиқасида Янги Зеландия вакили Финн Серман ҳисобни очди. Баҳснинг 58-дақиқасида еса мирликлар ярим ҳимоячиси Мустафо Зико ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг 67-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни мисрликлар фойдасига ўзгартирди. Учаршувнинг 82-дақиқасида еса Маҳмуд Ҳассан ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Шу тариқа, мисрликлар Янги Зеландияни 3:1 ҳисобида мағлуб етди ва турнир жадвалида 4 очко билан етакчилик қилмоқда."Г" гуруҳининг иккинчи тур якунига кўра, Миср терма жамоаси 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Ерон ва Белгия ҳисобида 2 тадан очко бор, Янги Зеландия еса 1 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўрнида кетмоқда.3-турда Ерон Миср билан тўқнаш келса, Белгия Янги Зеландия билан баҳс олиб боради.ЖЧ-2026. Г гуруҳи. 2-тур21 июн. Ванкувер. “БC Плаcе”Янги Зеландия — Миср 1:3Гол: Сурман 15 — Зико 58, Салоҳ 67, Ҳассан 82.Янги Зеландия — Крокомб, Пейн, Боксолл, Кекачей, Сермен, Белл, Стаменич, Сингҳ, Жаст, Маккоуотт (Олд 66), Вуд.Миср — Шобейр, Иброҳим, Ҳани, Абул Футуҳ, Ашур, Зико, Фатҳи, Лашин, Аттия, Салоҳ, Мармуш.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0