Жавоҳир Синдаров бугун Варшавада бошланадиган «Гранд Чесс Тоур: Супер Рапид & Блитз» турнирида иштирок етади
Таҳририят
•
•
17
5–10 май кунлари Варшава шаҳрида нуфузли "Гранд Чесс Тоур" доирасида "Супер Рапид & Блитз" турнири бўлиб ўтади. Жаҳоннинг кучли гроссмейстерлари иштирок етадиган мазкур мусобақа шахмат мухлислари диққат марказида.Турнирда жами 10 нафар кучли гросмейстерлар иштирок етади. Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилади. Турнир иштирокчилари:Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон)Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)Фабиано Каруана (АҚШ)Алиреза Фирузжа (Франсия)Уесли Со (АҚШ)Максим ВашЙЕ-Лаграв (Франсия)Ян-Кшиштоф Дуда (Полша)Владимир Федосеев (Словения)Ханс Ниманн (АҚШ)Радослав Войташек (Полша)Формат ва вақт назорати:Рапид: 9 тур (25 дақиқа + 10 сония ҳар бир юриш учун)Блитз: 18 тур (5 дақиқа + 2 сония ҳар бир юриш учун)Мукофот жамғармаси:Турнирнинг умумий приз фонди 200 000 АҚШ долларини ташкил етади.
Жамоалар
Изоҳлар 0