Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди
Таҳририят
•
•
6
Ушбу баҳснинг 77-дақиқасида "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва шу орқали у салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди.У сўнгги марта 1058 кун олдин, яъни, 2023 йилнинг 28 сентябрида "Навбаҳор" - "Турон" учрашувида яйпанликлар дарвозасини ишғол қилганди.“Навбаҳор”дан кейин футболчи Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва Ероннинг “Нассажи” жамоалари таркибида ҳаракат қилди.Маълумот учун, Яхшибоев ёзда "Локомотив" таркибига қўшилди ва 4 ўйинда майдонга тушди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0