Fidbol.net

Жарима зарбасидан гол урган футболчи, хет-трик қайд етган 20 ёшли ҳужумчи. Пролигада 11-турнинг енг яхшилари аниқланди

Таҳририят 11
Jarima zarbasidan gol urgan futbolchi, xet-trik qayd etgan 20 yoshli hujumchi. Proligada 11-turning eng yaxshilari aniqlandi
Чампионат.асиа сайти турнинг енг яхшиларини аниқлади.Тур мураббийи — Зайниддин Тожиев (“Ғазалкент”)“Ғазалкент” ортда қолган тур Бекободда ҳақиқий триллер намойиш етди. Жамоа танаффусга 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан йўл олиб, иккинчи таймда катта кучни олдинга ташлади ва матонатли равишда ғалаба қозонди — 3:2. Албатта, бу ғалабада Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штабининг ўрни беқиёс. Уларнинг танаффусдаги тушунтиришлари шогирдларига таъсир қилди ва улар ўйинни тубдан ўзгартириб, рақибни таслим етди. Шундай қилиб, Зайниддин Тожиев ҳақли равишда тур мураббийи деб топилди.Тур футболчиси — Абдураҳмон Абдуллаев (“Ғазалкент”)Ҳужумчи Абдураҳмон Абдуллаев “Металлург” доғда қолдирилишида (3:2) бор имкониятларини ишга солиб, хет-трик қайд етди. “Ғазалкент” Абдураҳмоннинг саъй-ҳаракатлари евазига Бекободда ғалабани тантана қилди деб бемалол айтиш мумкин. Чампионат.асиа сайти ҳеч бир муболағасиз 20 ёшли ҳужумчини тур футболчиси сифатида еътироф етди.Тур дарвозабони — Шоҳжаҳон Насимов (“Арал”)Тур марказий учрашувида “Арал” “Шўртан”ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди (3:1). Ушбу ғалабада мезбонлар посбони Шоҳжаҳон Насимовнинг ҳиссаси катта. У бир қатор вазиятларда ўзини кўрсатиб, жамоасини голдан асради. Шу тариқа, Чампионат.асиа сайти ходимлари марказий беллашувда дарвозасини муносиб қўриқлаган Насимовни тур дарвозабонлигига лойиқ кўрди.Тур голи — Абдусалом Нуриддинов (“ҚМУ Жайхун”)“ҚМУ Жайхун” ортда қолган турда сафарда Республика ФА билан баҳс юритиб, 2:1 ҳисобида ғалабага еришди. Ғалаба голини 75-дақиқада маҳоратли ярим ҳимоячи Абдусалом Нуриддинов олис масофадан жарима зарбасидан урди. Айнан шу гол турдаги енг чиройлиси сифатида қайд етилди. Қуйида мазкур гол видеосини томоша қилишингиз мумкин. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг