Fidbol.net

Исломбек Исмоилов: "Енг муҳими ғалаба, қолгани бизга қизиқ емас. Ҳужум қилмаган жамоа хато қилмайди"

Таҳририят 6
Islombek Ismoilov: "Eng muhimi gʻalaba, qolgani bizga qiziq emas. Hujum qilmagan jamoa xato qilmaydi"
"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Жуда муҳим ғалаба еди. Ҳар бир мусобақани бошлаш жуда қийин бўлади. Ўйиндан олдин кўпчилик "Нефтчи" осонгина ғалаба қозонади деган фикрда бўлган еди, аммо ўйинда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Бу мусобақа ҳеч қайси бир жамоада йирик ҳисобда ғалаба қозонади деб бўлмайди. Елит ОЧЛ енг юқори даражадаги мусобақа. Бу ерда енг кучлилар иштирок етади. Рақибни имкон қадар ўрганишга ҳаракат қилдик. Ўйин давомида етакчилик қилиб, кўплаб имкониятлар яратишга интилдик. Баъзи вазиятларда рақиб ҳам ўз имкониятларига ега бўлди. Афсуски, вазиятларимизнинг кўпидан фойдалана олмадик. Шунинг ҳисобига ўйин қийин кечди. Ҳар бир ўтаётган дақиқа бизга бўлган босимни икки баробарга кўпайтириб келди. Катта куч билан олдинга ўтишга мажбур бўлдик ва ўйиннинг маълум бир қисмида икки нафар ҳужумчи билан ҳаракатландик. Енг муҳими ғалаба, қолгани бизга қизиқ емас. Биринчи қадамни қўйиб олдик", - дея гап бошлади Исломбек Исмоилов."Рақибни жуда ҳам яхши ўргангандик. Бош мураббийимиз айтганидек, осон рақибнинг ўзи йўқ. Ўйин давомида кўплаб вазиятларни кўкка совурсангиз, жамоа ҳатто мағлубиятга ҳам учраши мумкин. Баҳс осонроқ кечишини кутгандик, аммо ундай бўлмади. ОЧЛ ажойиб даражадаги мусобақа. Яратганга шукр, якунда ғалабани қўлга киритдик", - дея фикр билдирди Зоран Марушич.- Иккинчи бўлимда Ян Сассе захирага олинди. Сассенинг бугунги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...- Легионерлар жамоамизга қўшилганига кўп бўлмади. Ҳозир жамоада жароҳатланганлар кўп. Иккинчи давра бошланганидан бери тўлиқ оптимал таркибни ишлата олмаяпмиз. Мавсумнинг енг қизғин палласига кириб келди. Шу қийин давр учун биз янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Сассе жуда маҳоратли ўйинчи. Ҳозир унинг ҳолатини тушунишимиз керак, уч ойдан бери расмий ўйинларда иштирок етмаган. Жамоа билан иккита машғулот ўтказиб, асосий таркибда майдонга тушди. Келиб ҳам Елит ОЧЛда. Бугун у бундай ортиғини қила олмасди. Иккинчи таймда янги кучларни ташламоқчи еди, бироқ Аброр Исмоиловнинг ески жароҳати безовта қилди. Уни захирага олишга мажбур бўлдик. Бразилиялик легионерларимиз фақат Елит ОЧЛда ўйнай олади. Биз уларни фақат Елит ўйинлари орқали яхши спорт формага келтиришимиз мумкин. Бошқа йўл йўқ. Футболчи билан алоҳида машғулот ўтказяпмиз ҳам. Легионерларимиз ҳали фаолияти давомида Осиёда ўйнашмаган. Улар Ўзбекистонга келишганига бир ҳафта бўлмади. Мослашув жараёни бор. У бугун кўп тўп йўқотган бўлиши мумкин, аммо майдонда кўп фойда келтирди.- Бугунги ўйинда нимадан қониқдингиз ва нималардан қониқмадингиз?- Мураббий ҳеч қачон жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқмайди. Жуда кўплаб ишлашимиз керак. Бугун ҳимоядан ҳужумга ўтишга секин едик. Балки футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилишни бошлагандир. Биз интенсив футбол ўйнаймиз. Бизга тўп назорати муҳим емас, биз қанчалик тез рақиб жарима майдончасига етиб боришимиз ҳақида ўйлаймиз. Кимдир 300-400та пас орқали ҳужум қилиши мумкин, кимдир еса 2-3та пас орқали рақиб дарвозасигача етиб келади. Ҳужумкор футбол кўп куч талаб қилади. Ҳар сафар ҳужум қилаётганимизда тўпни йўқотиш еҳтимолимиз ошади. Биз кўп йўқотаётганимизнинг сабаби кўпроқ вақт давомида ҳужум қилаётганимизда. Ҳужум қилмаган жамоа хато қилмайди. - Искандеровнинг ҳолати қандай?- Искандеров бўйин қисмида "грижа"си бор. Жамоамиз реабилитологи билан ишлаяпти. Тез орада жамоага қайтади.- ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ташкил етиладими?- Биз ФИФА кунларини барчадан ҳам кўпроқ кутяпмиз. Жароҳатдаги футболчиларимизни тезроқ қайтариб олиш учун бизга пауза керак. Ўртоқлик ўйинлари ташкил етмоқчимиз, аммо рақиблар ҳали аниқ емас.Зоран Марушичга савол- Кўпроқ сизга асосий таркибда ўйнаш маъқулми ёки захирадан майдонга тушиб гол уришми?- Ҳар қандай ҳужумчи каби ҳар доим асосий таркибда ўйнашни хоҳлайман. Лекин бош мураббийнинг қарори бор. Жамоадаги барча ҳужумчилар имкон қадар кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйламоқда. Бизнинг мақсадларимиз катта. Кўплаб мусобақаларда иштирок етяпмиз. Менга ҳозир фарқи йўқ, асосий таркибдами ёки захирада. Асосийси, жамоамга ёрдам бериш. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг