Иордания мураббийи Селлами 1:3 ҳисобидан сўнг: "Биз Австрияни мағлуб ета олмадик, чунки рақиб сафида "Реал" ва "Бавария" ўйинчилари бор"
Таҳририят
•
•
2
Иордания терма жамоаси бош мураббийи Жамал Селлами ЖЧ-2026 1-турида Австриядан учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди. "Менимча, натижа Иордания терма жамоаси кўрсатган ҳаракатларни тўлиқ акс еттирмайди, лекин шахсан мен уларнинг ўйинидан жуда хурсандман ва фахрланаман. Ҳеч ким биздан бундай жасорат, ташаббускорлик ва ўз имкониятларимиздан фойдаланишни кутмаганди. Биз Австрияни мағлуб ета олмадик, чунки рақиб сафида "Реал" [Давид Алаба] ва "Бавария" [Конрад Лаймер] ўйинчилари бор", – деди Селлами матбуот анжуманида.Лаймер ва Алаба ўйинда самарали ҳаракатлар билан ажралиб туришмади. "Реал" ҳимоячиси ўйиннинг 59-дақиқасида захирага олинди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0