Fidbol.net

«Интер» президенти клубнинг трансфер режалари ва жамоа стратегияси ҳақида гапирди

Таҳририят 21
«Inter» prezidenti klubning transfer rejalari va jamoa strategiyasi haqida gapirdi
Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта жамоанинг трансфер мақсадлари ҳақидаги саволга жавоб берди. «Нерадзуррилар» А Сериядаги вазифасини бажариб бо‘лди: Кристиан Киву шогирдлари мавсум якунига уч тур қолганда чемпионликни кафолатлашди. Олдинда еса «Ласио»га қарши Италия Кубоги финали кутмоқда. «Ҳозир трансферларни муҳокама қилиш учун енг муносиб вақт емас, лекин бизнинг режаларимиз ва г‘ояларимиз аниқ. Бизда о‘загини италияликлар ташкил етувчи кучли жамоа бор. Биз бу ё‘налишда ишлашда давом етмоқчимиз — таркибни ёш италиялик иқтидорлар билан кучайтиришдан мамнун бо‘ламиз, лекин, албатта, фақат улар билан чекланиб қолмаймиз. Биз учун тажрибали хорижлик футболчиларни таклиф қилиш ҳам муҳим. Ҳамма биладики, фақат ёшлар билан г‘алаба қозониб бо‘лмайди — то‘г‘ри мувозанат (баланс) жуда муҳим», — деди Маротта ДАЗН билан суҳбатда. «Интер» 35 турдан со‘нг 82 очко жамг‘арди. «Наполи» билан орадаги фарқ 12 очкони ташкил етмоқда.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг