Fidbol.net

Инфантино ФИФАга аъзо давлатларга 40 млн. доллардан "пора" таклиф қилди

Таҳририят 12
Infantino FIFAga a'zo davlatlarga 40 mln. dollardan "pora" taklif qildi
Жанни Инфантино ФИФАга аъзо давлатларга жаҳон чемпионати ҳуқуқлари улушини сотишдан тушган маблағнинг бир қисмини таклиф қилмоқда. Аввалроқ ФИФА президенти турнир ҳуқуқларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотмоқчи екани маълум бўлган еди. Тҳе Тимес хабарига кўра, Инфантино ташкилотнинг барча 211 та аъзо ассотсиатсиясига агар унинг режасига рози бўлсалар, ҳар бирига 40 миллион доллардан тўлашни ваъда қилган. Шу билан бирга, уларда таклифни қабул қилиш учун бор-йўғи 53 кун вақт бор."Бу таклифни қабул қилиш ёки қилмаслик тўғрисидаги қарор тўлиқ ўзингизга боғлиқ. Агар уни қабул қилишни хоҳласангиз, 10 миллиард долларлик пакет 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб мавжуд бўлади ва бу бизнинг биргаликдаги саёҳатимизнинг кейинги босқичи бошланишини англатади.Агар статус-квони сақлаб қолишга ва бу таклифни рад етишга қарор қилсангиз, биз аввал еълон қилинганидек, Форwард дастурини [молиялаштиришни кўпайтириш бўйича] 2,7 миллиард долларга кенгайтиришга тайёрмиз.2027 йил 1 январ куни бошланадиган бўлажак тсикл давомида умумий ҳисобда аъзо ассотсиатсияларнинг ҳар бири ушбу таклиф доирасида 40 миллион долларгача маблағ олиши мумкин", – дейилади Инфантино мактубида.Ташқи инвесторлар билан битимга қарши чиқаётган манбалар Инфантинонинг молиялаштиришни кўпайтириш бўйича таклифини "соф пора" деб атади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг