Илёс Зейтуллаев: "Қайсидир футбол експерти мени кўплаб ўйинчилари кетиб қолгани учунгина ёшларга имконият беряпти", деб ёзибди"
Таҳририят
•
•
3
"Ёш футболчиларнинг Суперлигада ўйнаши – жуда яхши ҳолат. Мен бунгача ҳам айтганман, агар имконият бўлса, улар 16, 17, 18 ёшидаёқ ўйнаши керак. Бизда ҳозир бундай имконият табиий равишда юзага келди, чунки кўплаб тажрибали ўйинчиларимиз клубни тарк етишди. Лекин мен қаердадир ешитдим... Ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказмайман, аммо қайсидир футбол експертлари "улар кўплаб ўйинчилари кетиб қолгани учунгина ёшларга имконият беряпти", деб ёзишибди. Бу ёлғон. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар улар сўнгги 2,5 – 3 мавсум давомида "Бунёдкор" нечта ёш футболчига ўйнаш имконини берганини холисона таҳлил қилишса, ҳаммаси ойдинлашади. Фақатгина нишонимизни бироз тўғрилаб олишимиз керак. Ҳозир уларнинг сони шунчаки кўпроқ бўлди, чунки бугун таркибда тахминан 7-8 нафар ёшлар ўйнади. Умуман олганда, бу ёш йигитлар шундай руҳда давом етишса, мен фақат хурсанд бўламан", деди 44 ёшли мутахассис.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0