Илҳом Мўминжонов: "Вазиятлар ниҳоятда кам ўйин бўлди"
Таҳририят
•
•
1
Ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок етди.- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Тенг курашларга бой учрашув бўлди. Голгача ўйин бўлди, хавфли вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Стандартлар бўлди, лекин буни хавфли вазият демаган бўлардим. Ҳимояда қўпол хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Енди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз лозим, чунки "Арал" билан "Шўртан" илгарилаб кетяпти. Биринчи давра тугашига битта тур бор, шу ўйинни яхши ўтказиб олишга ҳаракат қиламиз.- Ўтказиб юборилган голдан кейин шогирдларингизнинг ҳафсаласи пир бўлдими ёки толиқиб қолишдими? Чунки ҳали олдинда вақт бор еди.- Ўзи ўйин голгача деярли вазиятларсиз кетаётганди, голдан кейин ҳам шу руҳда давом етди. "Шўртан" ҳимояни мустаҳкам ушлади, бизда еса захирадан тушганлар ўзларини кўрсата олишмади. Балки шунинг ҳам таъсири бўлгандир.- "Шўртан"да заиф нуқталар кўриндими?- "Шўртан" яхши кучли жамоа. Менга жамоанинг заиф томони кўринмади.- Ўйин давомида кўпроқ қайси чизиқдан кўнгил тўлмади?- Ҳужум чизиғимиздан.- Пролигада чемпионликка қайси жамоаларнинг имконияти юқори деб ўйлайсиз?- "Арал", "Шўртан" ва "Металлург". Шу учта жамоадан бошқани кўрмаяпман. Лекин қолганлар ҳам жиддий қаршилик кўрсатади деб ўйлайман. Биз учун ҳар бир баҳс қийин ўтяпти. Биринчи давра тугагани йўқ, енг қизиғи ҳали олдинда деб ўйлайман. Ким чемпион бўлишини вақт кўрсатади.- Иккинчи даврага қандай футболчиларни таклиф етмоқчисиз?- Бизга ярим ҳимоячи ва ҳужумчи керак.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0