Fidbol.net

“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапириб берди

Таҳририят 4
“Ikki marta oʻlimdan qolganman”. Germaniya terma jamoasi hujumchisi sogʻligʻidagi muammolar haqida gapirib berdi
Подкастлардан бирида футболчидан унинг таом танлови — хусусан, сушини яхши кўриш-кўрмаслиги ҳақида сўрашди.“Ҳа, лекин фақат лосос балиғи билан ёки вегетарианча турларини ейман. Чунки креветка истеъмол қилолмайман. Менда икки марта кучли аллергик реактсия кузатилган ва ҳар иккаласида ҳам зўрға ўлимдан қолганман. Бундай пайтда бутун танам шишиб кетади ва нафас ололмай қоламан”, – деди Ундав.Унинг аниқлик киритишича, бу аллергия омар ва мидияларни ўз ичига олган бошқа денгиз маҳсулотларига ҳам тегишлидир.Ундав 2025/26 йилги мавсум “Штутгарт” сафида 46 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг