"Ҳеч кимга зерикарли бўлмади". Моуриню "Реал"нинг Ла Лига аутсайдери устидан қозонган қийин ғалабаси ҳақида гапирди
Таҳририят
•
•
7
"Қаймоқранглилар" ушбу ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди."Шундай ўйинлар бўладики, улар тугагандек туюлади ва ҳақиқатан ҳам шундай бўлади. Шундай ўйинлар ҳам бўладики, бизда барча масалани ҳал қилиш учун имкониятлар бўлади, лекин биз улардан фойдаланмаймиз ва хотиржам назорат ўрнига уни йўқотамиз. Сиз гол урмайсиз-у, сизга жавоб қайтаришадиган вазият юзага келади — ўйин очилиб кетади.Ижобий томони шундаки, очко йўқотиш хавфи туфайли босим остида қолган жамоа муносабат билдиради ва ғалабани қўлга киритади, енг муҳими ҳам шу. "Реал" ўйинларида ҳеч кимга зерикарли бўлмайди, чунки улар жуда кўнгилочар кечади", — деди Моуринюнинг сўзларини Марcа нашри.Еслатиб ўтамиз, учрашув давомида Мадрид жамоаси икки тўплик устунликни бой бериб қўйди, аммо 91-дақиқада урилган гол евазига ғалабани илиб кетди. Ла Лиганинг олтита ўйинидан сўнг "Реал" 15 очко жамғариб, иккинчи ўринда бормоқда. "Елче" икки очко жамғариб, 20-поғонада жойлашган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0