Fidbol.net

«Ҳаяжонли беллашув кутмоқда» — Гукеш Синдаровга қарши жаҳон тожи учун матч ҳақида гапирди

Таҳририят 16
«Hayajonli bellashuv kutmoqda» — Gukesh Sindarovga qarshi jahon toji uchun match haqida gapirdi
Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу Варшавадаги турнир олдидан берган интервюсида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.«Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида еришган натижа шунчаки ҳайратланарли ва жуда доминантлик. У ўтган йили Жаҳон кубогини ютиб, ўзининг қанчалик кучли еканлигини кўрсатганди. Уни елитага олиб кирган янги енергияси шахмат олами учун жуда фойдали.Жаҳон тожи учун баҳс? Биз деярли тенгдошмиз. Номзодлар турнири ва жаҳон чемпионлиги учун матч — бу бутунлай бошқа-бошқа мусобақалар. Шунинг учун ҳозирги натижалардан узоқ муддатли хулоса чиқармаган бўлардим. Олдинда бизни жуда ҳаяжонли беллашув кутмоқда.Фаворит? Одатдагидек мен фаворитларга ишонмайман. Белгиланган кунда ўзининг енг яхши ўйинини кўрсатган шахматчи ғалаба қозонади. Мақсадим — бор маҳоратимни кўрсатиш», — дея ҳиндистонлик чемпионнинг сўзларини келтиради УзЧесс.Аввалроқ жаҳон чемпионлиги учун баҳс санаси еълон қилинганди. Манба: трибуна.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг