Ҳакамлар марказига сўнгги мурожаат ёхуд "Динамо" клуби ПФЛ ва МТРКдан хизмат текшируви ўтказишни сўрайди
Таҳририят
•
•
5
Сиз кўраётган бу қўполлик куни кеча ўтган “Навбаҳор” – “Динамо” (3:2) ўйинида рўй берди ва бу вазият такрори негадир транслятсияда батафсил ефирга узатилмади. Намангандаги ўйинни бошқарган ҳакам Достон Раҳмонов кўз ўнгидаги яққол қўполликни кўрмади ёки кўришни истамади. ВАР ҳаками сифатида ишлаган, мундиалда иштирок етиб қайтган Илгиз Танташев ҳам ўйин қоидаси яққол бузилган вазиятни кўра туриб, кўрмасликка олди. Акс ҳолда у бош ҳакамни монитор қаршисига чақириб, “Навбаҳор” ўйинчиси майдондан четлатиларди. “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувининг 30-дақиқасида, Самарқанд жамоаси 2:1 ҳисобида олдинда бораётганда ҳакамлар футбол ва унинг қоидаларига яна хиёнат қилишди. Наманганликлар легионери Бенжамин Тейди дастлаб Азизбек Амоновни қўполлик билан йиқитди, бош ҳакам индамагач еса, очиқчасига ҳужумчимиз оёғининг ҳимояланмаган қисмини босди. Замонавий футболда ВАРда вазиятни такрор кўриб, четлатиш муқаррар бўлганда африкалик футболчи нега бу жирканч ҳаракатни амалга оширди? Айтайлик, “Динамо”нинг “Сурхон”га қарши ўйинида оддий вазиятдаги еҳтиётсизлик учун жамоамиз аъзоси Амаду Думбуя майдондан четлатилиб, 3 ўйинга дисквалификатсия ва 10 млн сўм жаримага тортилди. Тейдининг атайлаб қилган зўравонлиги еса ҳаттоки сариқ карточкага ҳам лойиқ кўрилмади. Ўзбек футболидаги бу икки юзламачиликка қачон барҳам берилади? Ўтган мавсум айнан Танташев жаноблари Жиззахда 90+12-дақиқада “Динамо” дарвозасига пеналти ўйлаб топган ва “Сўғдиёна” билан баҳсда ғалаба қўлдан чиқарилганди. Жамоамиз шикоятидан кейин Илгиз Танташевнинг қўпол хатоси тан олинган ва узр сўралган бўлса-да, якунда ўша қимматли 2 очко “Динамо”ни ОЧЛ йўлланмасидан маҳрум қилди. Орадан бир йил ўтиб – 25 август куни Самарқандда “Динамо” – “Пахтакор” баҳсини бошқарган Танташев бу сафар Фирдавс Абдураҳмоновнинг голини инобатга олмади. Машҳур ҳакамимизнинг “Динамо”га нисбатан қандай адовати борки, ҳар ўйинда бу ноҳақлик давом етаверса? Узоққа бормаймиз, икки тур аввал Қўқондаги шудгор майдонда ўтган баҳсда ВАР ҳаками Жасур Мухторов яққол пеналти бериладиган вазиятда бош ҳакамни монитор қаршисига чақирмади. “Динамо”нинг ҳар қанча видеофактларига қарамай, Маъмур Саидқосимов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Ҳакамлар маркази лоақал муносабат билдиришни ҳам ўзига еп кўрмади. Ўзини ҳурмат қилган ташкилот ўз шаънига нисбатан танқидларни шунчаки осон ҳазм қилолмасди. Бу ташкилот қачонгача адолатсизликни кўра туриб жим турмоқчи? “Динамо” футбол клуби навбатдаги ва еҳтимол, сўнгги марта Ўзбекистон Ҳакамлар марказига юзланиб, “Навбаҳор” билан ўйиндаги яққол қўполлик бўйича експерт ҳакамларнинг расмий хулосасини сўрайди. Ҳакамлар Достон Раҳмонов ва Илгиз Танташевни Наманганда Тейдига қизил карточка кўрсатишга нима ёки ким тўсқинлик қилди? Очиқ жавоб бериш вақти келмадими, жаноблар? Афсуски, ҳакамлар “ичкарида” вазиятни хаспўшлашга уринаётган бир пайтда, ушбу епизоднинг ТВ-транслятсия пайтида нега оммага батафсил, такроран кўрсатилмагани ҳам “Динамо” ПФКда саволлар ва турли шубҳаларни пайдо қилмоқда. “Динамо” ПФК ўйинларни очиқ, вазиятларни шаффоф ёритишга масъул бўлган ЎзПФЛ ва МТРКдан бу борада хизмат текшируви ўтказишни сўрайди. Ҳар ҳолда ПФЛ томонидан водийдаги ўйинлар учун сотиб олинган кўчма телевизион стантсия водий клублари манфаатига хизмат қилиши емас, айнан мана шундай вазиятларни холис баҳолаб, адолатли қарор чиқариш учун хизмат қилмоғи керак.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0