Гвардиола Шерки ҳақида фикр билдирди
Таҳририят
•
•
16
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Раян Шерки ҳақида ўз фикрларини билдирди. Франсиялик футболчи «шаҳарликлар» сафида ажойиб ўйин кўрсатмоқда, аввал еса унинг «тизимга мос келмаслиги» ҳақида тахминлар мавжуд еди.— Шерки Гвардиола учун хос бўлмаган футболчими? Яхши савол! Ўзи Гвардиоланинг «типик футболчиси» ким?— Гюндоган, Месси...— Ҳа, тўғри. Лекин менда «типик футболчилар» йўқ. Шерки биз учун бироз ўзгача туюлса-да, бу унинг дебют мавсумини муваффақиятли ўтказишига тўсқинлик қилмаяпти. Мен бундай гапларга ишонмайман. Ҳар бир футболчи кучли бўлса, исталган жамоада ўз ўрнини топа олади. Раян менинг ўйин услубимга шубҳасиз мос тушади, — деди Пеп матбуот анжуманида.Еслатиб ўтамиз, Шерки ўтган йилнинг ёзида «Лион»дан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган еди.Манба: Стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0