Гвардиола Девид Мойес учун «енгилмас рақиб» бўлиб қолмоқда
Таҳририят
•
•
19
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Премйер-лига доирасида Девид Мойес жамоаларига қарши мағлубиятсиз сериясини давом еттирди.
АПЛнинг 35-турида «шаҳарликлар» шотландиялик мутахассис бошқарувидаги «Евертон» билан дуранг ўйнашди (3:3).
Шу тариқа, Гвардиола ҳисобида Мойес қўл остидаги клубларга қарши ўтказилган 16 та ўйинда 13 та ғалаба ва 3 та дуранг мавжуд.
АПЛ тарихида бундан ҳам узунроқ мағлубиятсиз сериялар фақат Гвардиоланинг Шон Дайчга қарши ҳамда Алекс Фергюсоннинг Стив Брюсга қарши баҳсларида қайд етилган — ҳар икки ҳолатда 17 тадан ўйин.
Жамоалар
Изоҳлар 0