Гвардиола «Арсенал» билан чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди
Таҳририят
•
•
21
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премйер-лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз ҳис-туйғуларини баён етди. «Шаҳарликлар» ҳозирда «Арсенал»дан олти очко ортда, аммо «канонирлар» икки ўйин кўпроқ ўтказишган. Бугун «Сити» сафарда «Евертон»га қарши ўйин ўтказади. «Ҳозирги пайтда ўйинларга тайёргарлик жараёнида ўзимни ўтган мавсумга нисбатан анча хотиржам ҳис қилаяпман. Бир йил олдин Чемпионлар лигасига йўлланма ололмасак, нима бўлиши ҳақида доим ўйлардим. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Қуйи лигага тушиб кетадиган жамоаларга қанчалик қийинлигини тасаввур қила оламан, чунки бу клубнинг молиявий ҳолати ва бошқа кўплаб омилларга бевосита таъсир қилади. Лекин биз аллақачон Лига Кубогида ғалаба қозондик, Англия Кубоги финалига чиқдик ва «Арсенал» билан чемпионлик учун курашяпмиз. Бизда ҳаммаси яхши», — деди Гвардиола матбуот анжуманида. «Евертон» — «Манчестер Сити» учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Манба: Стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0