Fidbol.net

Футзал бўйича янги мавсум старт олмоқда!

Таҳририят 6
Futzal boʻyicha yangi mavsum start olmoqda!
Йиғилишда юбилей — ХХХ миллий чемпионатга тайёргарликнинг енг муҳим масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Федератсия раҳбари янги мавсум олдидан Олий лига иштирокчилари янги мақом, янгича ёндашув ва катта мақсадлар билан чемпионатга қадам қўяётганини таъкидлади. Айни пайтда деярли барча клубларнинг масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида қайта рўйхатдан ўтказилгани улар учун янги имкониятлар билан бирга, янада катта масъулият ҳам юклашини қайд етди.Учрашув давомида клублар мутасаддиларининг фикр ва таклифлари тингланиб, мавсум олдидан мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Жамоалар таркиби, клубларда яратилган шарт-шароитлар, молиявий ва ташкилий масалалар, шунингдек, узоқ давом етадиган чемпионат баҳсларига тайёргарлик ҳолати юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Бугунги ислоҳотлар — ертанги натижалар пойдевори. Шу нуқтайи назардан, клубларнинг мустақил ва профессионал субект сифатида шаклланиши мамлакат футзали тараққиётида муҳим қадам сифатида баҳоланди.ЎФФ раҳбари клубларнинг айни пайтдаги ҳолати ва мавсумга тайёргарлиги ҳақида етарлича ахборотга ега еканини таъкидлаб, барча жамоаларни юбилей чемпионатни юқори савияда ўтказишга чақирди.Асосий мақсад — футзал ишқибозларига муросасиз курашларга бой, қизиқарли ва сифатли чемпионат тақдим етиш, клублар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя етувчи терма жамоаларга муносиб захира тайёрлашдир, — деди Бекзод Маматқулов.Шу билан бирга, клублар раҳбарлари ва мураббийларига ёш футзалчилар билан ишлашни янада кучайтириш, терма жамоаларга муносиб ўринбосарлар тайёрлаш жараёнида фаол иштирок етиш вазифаси юклатилди.ХХХ миллий чемпионат — янги тарих, янги босқич ва янги масъулият!Мақсад битта — Ўзбекистон футзалини янада юқори поғонага олиб чиқиш! Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг