Футболдан-да улкан рақобат: Англия — Аргентина қарама-қаршилигининг майдон ташқарисидаги тарихи
Таҳририят
•
•
10
Фолкленд уруши сояси ва "Худонинг қўли"Англия ва Аргентина ўртасидаги адоватни тушуниш учун аввало 1982 йилга қайтиш керак. Ўша йилнинг 2 апрелида Аргентина ҳарбийлари Жанубий Атлантикадаги Фолкленд (аргентиналиклар учун — Малвин) оролларини босиб олди. Буенос-Айрес бу ҳудудларни азалдан ўзиники деб ҳисоблар, Лондон еса уларни 1833 йилдан бери бошқариб келарди. 74 кун давом етган урушда Аргентина мағлуб бўлди, юзлаб ёш аскарлар ҳалок бўлди, мамлакатдаги ҳарбий хунта еса тез орада қулади. Аргентина жамияти учун бу шунчаки ҳарбий мағлубият емас, миллий жароҳат еди.Орадан роппа-роса тўрт йил ўтиб, 1986 йил 22 июнда Мехиконинг "Атстека" стадионида икки мамлакат жаҳон чемпионати чорак финалида тўқнашди. Ўйин олдидан ҳамма фақат бир нарса ҳақида гапирарди: бу ўйин футбол емас, урушнинг давоми бўлади. Диего Марадонанинг ўзи кейинчалик шундай еслаган: аргентиналикларга ҳарбийлар урушда ғалаба қозонаётганликларини айтишган, аслида еса Англия катта устунлик билан енгаётган екан. Шов-шув шу даражага етдики, гўё майдонда яна бир уруш бўладигандек еди.Иккинчи бўлимнинг олтинчи дақиқасида футбол тарихидаги енг машҳур ва енг баҳсли лаҳза юз берди. Англия ярим ҳимоячиси Стив Хож тўпни ўз дарвозаси томон қайтармоқчи бўлди, тўп ҳавога кўтарилди ва жарима майдончасида Марадона дарвозабон Питер Шилтон билан ҳавода тўқнашди. Бўйи 1,65 метрлик Марадона ўзидан анча новча дарвозабондан баландроқ сакраши мумкин емасди — у тўпни қўли ёрдамида тўрга йўллади. Ҳакам Али Бин Носир ҳам, ёрдамчиси ҳам қўл ўйинини кўрмади. Гол ҳисобга олинди.Марадона кейинчалик жамоадошларига "Келинглар, мени қучоқланглар, акс ҳолда ҳакам голни бекор қилади" дегани, ўйиндан сўнг еса голни "Яратганнинг қўли билан" урганини айтгани тарихга кирди. Йиллар ўтиб у очиқ тан олди: бу гол Фолкленд урушидаги мағлубият учун "рамзий қасос" еди. Енг ҳайратланарлиси, орадан тўрт дақиқа ўтиб айнан шу инсон бутунлай бошқа қиёфада намоён бўлди — ўз майдонида тўпни қабул қилиб, бешта инглиз ҳимоячиси ва дарвозабонни ортда қолдириб, кейинчалик ФИФАнинг расмий сўровида "Аср голи" деб тан олинган шоҳ асарни яратди. Бир ўйинда, тўрт дақиқа ичида футболдаги енг катта алдов ва енг буюк санъат яратилди. Аргентина 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўша мундиалда чемпион бўлди.Қизиғи, инглиз матбуоти ҳам ўйин атрофидаги вазиятга еътибор қаратган: Тҳе Тимес газетаси трибуналарда муштлашувлар ва Фолкленд ҳақидаги қўшиқлар бўлмаганини қайд етиб, буни икки мамлакат муносабатларидаги "жиддий илиқлик" деб баҳолаган еди. Марадонанинг ўзи ҳам инглиз футболчилари ўйинни қўполликка айлантирмаганини алоҳида таъкидлаган.Тарихдаги енг қиммат либос"Худонинг қўли" тарихининг яна бир ажойиб давоми бор ва у айнан ўша Стив Хож билан боғлиқ. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, Марадонага "Худонинг қўли" голини совға қилган узатма айнан Хожга тегишли еди. Ўйиндан сўнг Хож ўзига шундай деган: "Мен бу ерга бошқа қайтмасам керак, футболка олишга ҳаракат қилай". Аввалига Марадона жамоадошлари қуршовида бўлгани учун бу ниятидан қайтган, аммо ечиниш хонасига кетаётганда иккинчи имконият туғилган ва икки футболчи либос алмашган.Бу футболканинг ўзи ҳам алоҳида ҳикоя. Аргентинанинг асосий пахта формалари Мехиконинг жазирама иссиғига мутлақо тўғри келмасди. Шунда бош мураббий Карлос Билардо ва унинг ёрдамчиси Рубен Москеля шаҳар бўйлаб енгилроқ футболка излаб дарбадар бўлишган. Топилган либосларга маҳаллий тикувчилар Аргентина гербини қўлда тикиб чиқишган, рақамлар еса америка футболи формалари учун мўлжалланган кумушранг, ялтироқ рақамлардан дазмолда ёпиштирилган. Марадона ўз китобида ҳазил аралаш ёзганидек, майдонга чиқишганда баъзи футболчиларнинг юзига ҳам ялтироқ юқиб қолган, ёмғир ёғса, ким қайси рақамда ўйнаётганини билиб бўлмай қоларди.Хож бу футболкани йигирма йил давомида Манчестердаги Миллий футбол музейига омонатга бериб турди, сотиш ҳақидаги кўплаб таклифларни рад етди. Ниҳоят, 2022 йилда, Марадона вафотидан икки йил ўтиб, у либосни Сотҳебйъс ауктсионига қўйди. Дастлабки баҳо 4–6 миллион фунт етиб белгиланганди. 2022 йил 4 майда футболка 7,1 миллион фунт стерлингга (тахминан 9,3 миллион доллар) сотилди — бу спорт ёдгорликлари тарихидаги мутлақ жаҳон рекорди еди. Оддий дўкондан сотиб олинган, гербини тикувчи аёллар қўлда тиккан футболка дунёдаги енг қиммат спорт буюмига айланди. Чунки харидор мато емас, ўтмишни сотиб олганди."Ҳайвонлар" можаросиАслида бу рақобатдаги биринчи катта жанжал Фолкленд урушидан анча аввал, 1966 йилда юз берган. Ўз уйида ўтган мундиалда Англия чорак финалда Аргентина билан "Уембли"да учрашди ва бу ўйин футбол тарихидаги енг шов-шувли можаролардан бирига айланди.Ўйин бошдан-оёқ қўпол ва асабий кечди. Асосий портлаш еса биринчи бўлимнинг охирларида содир бўлди: немис ҳакам Рудолф Крайтляйн Аргентина сардори Антонио Раттинни майдондан четлатди. Расмий сабаб — ҳакамга нисбатан "оғзаки ҳужум". Аммо бу ерда абсурд ҳолат бор еди: Крайтляйн испанчани, Раттин немисчани билмасди. Раттин кейинчалик умрининг охиригача фақат таржимон талаб қилганини айтиб келди. Сардор майдонни тарк етишдан бош тортди — қарийб ўн дақиқа давомида майдонда туриб олди, политсия аралашишига тўғри келди. Кетар чоғида еса у инглизлар учун муқаддас саналган ҳолатга журъат етди: қиролича учун тўшалган гилам устидан юриб ўтди ва баъзи гувоҳларнинг айтишича, Британия байроғи туширилган бурчак байроқчасини ғижимлаб ташлади. Стадион уни қарсаклар емас, ғазаб билан кузатди.Ўн киши қолган Аргентина Жефф Хёрстнинг ягона голи туфайли 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо асл жанжал ўйиндан кейин бошланди. Англия бош мураббийи Алф Ремси ҳимоячиси Жорж Коеннинг аргентиналик рақиб билан футболка алмашишига тўсқинлик қилди — бу лаҳза суратга муҳрланиб қолган. Матбуот анжуманида еса Ремси тарихга кирган ўша сўзларни айтди: унинг фикрича, Англия ўзини "ҳайвонлар каби тутмайдиган" жамоаларга қарши ўйнаганда яхшироқ намоён бўларди. "Ҳайвонлар" сўзи Аргентинада миллий ҳақорат сифатида қабул қилинди ва бугунгача унутилгани йўқ. Кўпчилик тарихчилар 1986 йилдаги "Худонинг қўли" атрофидаги руҳий кескинликнинг илдизини айнан шу кундан излайди. Аргентинада еса ўша ўйин бошқача ном билан есланади: "Аср ўғирлиги".Бекхем фожиаси1998 йил, Франтсиядаги мундиал, 1/8 финал, Сент-Етен. Англия — Аргентина ўйинининг 47-дақиқасида Диего Симеоне ёш Девид Бекхемни йиқитди. Ерда ётган Бекхем асабийлашиб оёғини силтади ва Симеонега тегиб кетди. Аргентиналик ярим ҳимоячи худди оғир зарба қабул қилгандек ўзини ерга ташлади ва ҳакам Ким Милтон Нилсен Бекхемга қизил карточка кўрсатди. Симеоне йиллар ўтиб ўзи ҳам вазиятни атайлаб бўрттирганини тан олди.Ўн киши қолган Англия жасорат билан курашди, аммо пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк етди. Шу заҳоти бутун мамлакатнинг ғазаби 23 ёшли Бекхемга қаратилди. Ертаси куни таблоидлар уни миллат хоини сифатида тақдим етди: газеталардан бири унинг сурати туширилган дартс нишонини чоп етди, сарлавҳалар "10 та мард шер ва битта аҳмоқ бола" руҳида еди. Лондондаги пабларнинг биридан ташқарида Бекхемнинг қўғирчоқ ҳайкали осиб қўйилди. Футболчи ва унинг оиласи ўлим таҳдидларини олди, ҳатто почта орқали ўқ ҳам юборилгани хабар қилинган. Бутун бир мавсум давомида Англиянинг барча стадионларида уни ёппасига ҳуштак ва ҳақоратлар кутиб оларди. Бекхем кейинчалик бу даврни ҳаётидаги енг оғир синов, руҳий жиҳатдан уни синдиришига оз қолган давр сифатида еслаган.Аммо бу ҳикоянинг давоми ҳам бор ва у футболдаги енг гўзал "қасос" сюжетларидан бири. 2002 йилги мундиалда, Саппородаги гуруҳ босқичи ўйинида Англия фойдаси учун Аргентина дарвозасига пеналти тайинланди. Тўп олдига айнан Бекхем яқинлашди. У пеналтини аниқ амалга оширди, Англия 1:0 ғалаба қозонди, Аргентина еса ўша мундиалда гуруҳдан чиқа олмади. Тўрт йил аввал миллат душманига айлантирилган йигит енди миллий қаҳрамон еди. Бекхемнинг ўзи ўша голни елкасидан улкан юк тушган лаҳза деб атаган.Хотима ўрнида1966 йилдаги "ҳайвонлар", 1986 йилдаги "Худонинг қўли", 1998 йилдаги қизил карточка, 2002 йилдаги пеналти... Мана, 2026 йил — енди майдонга ушбу тарихнинг бирор саҳифасида қатнашмаган, аммо унинг бутун юкини елкасида кўтариб чиқадиган авлод тушади. Ажабланарлиси, 200 дан ортиқ халқаро ўйин ўтказган Лионел Месси карерасида ҳали бирор марта Англияга қарши майдонга тушмаган. Бугун Атлантада бу рақобатнинг янги боби ёзилади ва тарихдан аён бўлишича, Англия — Аргентина ўйинлари ҳеч қачон шунчаки футбол ўйини бўлиб қолмайди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0