"Футбол сотилмайди!" - УЕФА ФИФА раҳбариятига ишончи йўқолганини маълум қилди
Таҳририят
•
•
7
Европа футбол ассотсиатсиялари иттифоқи (УЕФА) ФИФАнинг Жаҳон чемпионати ва бошқа мусобақаларга бўлган тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш ғоясидан воз кечганини олқишлади. Шу билан бирга, ташкилот ФИФА раҳбариятига бўлган ишонч жиддий равишда йўқолганини таъкидлади.УЕФА баёнотида айтилишича, мазкур таклиф Европа миллий ассотсиатсиялари томонидан бир овоздан рад етилган. Шунингдек, дунёнинг турли минтақаларидаги кўплаб футбол федератсиялари ва конфедератсиялари ҳам ушбу ташаббусга қарши чиққан."Футбол сотилмайди. Бу ғояга қарши чиққан барча мухлислар, лигалар, клублар, футболчилар, федератсиялар ва ҳатто қатор давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз.Футбол келажагига дахлдор қарорлар яширин тарзда, шошилинч равишда ва шубҳали манфаатлар учун қабул қилинмаслиги керак.Ҳозирги ФИФА раҳбарияти нафақат УЕФА, балки жаҳон футболидаги кўплаб ташкилотлар ишончини ҳам йўқотди.Бундай ёпиқ ешиклар ортида тайёрланган, шубҳали манфаатларга асосланган қарорлар яна такрорланмаслиги керак. Айбдорлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши лозим", - дейилади баёнотда.УЕФА шунингдек, яқин ҳафталарда бошқа конфедератсиялар билан биргаликда юзага келган вазиятни атрофлича таҳлил қилиш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун янги механизмлар ишлаб чиқилишини маълум қилди.Баёнотда ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг 2016 йилги сайлов олдидан берган ваъдалари ҳам еслатилди. УЕФА фикрича, Инфантино ташкилот фаолияти шаффоф бўлиши ва ФИФА маблағлари миллий ассотсиатсиялар ҳамда футбол ривожи учун хизмат қилиши ҳақидаги ваъдаларини бажармаган.Шунингдек, УЕФА ФИФА захирасидаги 5 миллиард доллардан ортиқ маблағни тижорат ҳуқуқларини сотмасдан туриб ҳам оммавий футбол ва миллий ассотсиатсияларни ривожлантиришга йўналтириш мумкинлигини таъкидлади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0