Флорентино Перес Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳақида фикр билдирди
Таҳририят
•
•
9
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолаш борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолгани ва томонлар ҳали янги келишувга еришмагани футбол жамоатчилигида турли саволларни келтириб чиқармоқда. Бироқ Перес бу борада шошмаслик кераклигини та’кидлади.
«Винисиуснинг шартнома муддати тугашига ҳали вақт бор. Шахсан мен унинг клубда абадий қолишини истайман. У «Реал»га со‘нгги иккита Чемпионлар Лигаси кубогини тақдим етди ва жамоамиз тизимига жуда яхши мослашган. Уни ёқтирмайдиганлар — фақат «Реал» мухлиси бо‘лмаган одамлардир», — деди Перес.
Ма’лумот учун, Винисиус Жуниор «Реал» сафига 2018 йилда «Фламенго»дан 45 миллион йевро евазига келиб қо‘шилган еди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мо‘лжалланган.
Жорий 2025/26 йилги мавсумда бразилиялик вингер мадридликлар таркибида барча мусобақаларда 53 та учрашув о‘тказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0