Флик "Раё Валекано"га қарши кечган 5:2 ҳисобидаги ўйин ҳақида гапирди
Таҳририят
•
•
5
"Биринчи бўлимда биз фантастик ўйнадик. Ўтказиб юборилган голга яхши муносабат билдирдик — бундай нарсалар бўлиб туради. Ўз уйимизда ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак. Тўпга кўпроқ егалик қилиш лозим. Бу бизнинг менталитетимиз. Баъзи футболчиларимиз олдинга интилишни ва ҳужум қилишни хоҳлашади, аммо баъзида ўйинни секинлаштириш зарур.Енг муҳими — уч очко. Биз мавсумни яхши бошладик.Родри муайян дақиқаларда ўйинни назоратда ушлаб туриш учун шу ерда. У янада ўсиши керак, чунки у биз билан шунчаки бир неча кундан бери бирга.Кўпроқ назорат керак, чунки рақиб жуда яхши шаклланган, у ерда бўш ҳудудларни топа оладиган футболчилар кўп ва улар стандарт вазиятларда ҳам кучли", — деди "Барселона" бош мураббийи.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0