Fidbol.net

"Филаделфия" стадионида одамлардан бошпанага кетиш ва ўйинга келмаслик сўралди

Таҳририят 7
"Filadelfiya" stadionida odamlardan boshpanaga ketish va oʻyinga kelmaslik soʻraldi
Одамлардан аренани тарк етиш ва яқин атрофдаги бошпанага йўл олиш сўралди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланиши керак еди.ББC маълумотларига кўра, аввалроқ мухлисларга "минтақадаги ноқулай об-ҳаво" туфайли стадионга келмаслик ҳақида хабар берилган. Минтақада кучли ёмғир, момоқалдироқ ва чақмоқ чақиши прогноз қилинган еди."Линколн Финаншиал Филд" баёнотида: "Минтақадаги ноқулай об-ҳаво туфайли стадионга кириш ешикларининг очилиши кечиктирилади. Агар сиз минтақа ташқарисида бўлсангиз, илтимос, ҳозирги вақтда "Филаделфия" стадионига келманг. Дарвозаларнинг янги очилиш вақти об-ҳаво яхшилангандан кейин еълон қилинади. Агар сиз "Филаделфия" стадиони яқинида бўлсангиз, илтимос, хавфсиз жойда пана жой топинг", – дейилган.ЖЧ-2026 доирасида стадион атрофидаги тахминан 13 километр радиусда чақмоқ чаққани аниқланса, ўйин 30 дақиқага тўхтатилиши ва мухлислар хавфсиз жойларга кузатиб қўйилиши ҳақидаги қоидалар амал қилади.Ўйин бошланишига уч соат қолганда кучли ёмғир ёғган, ҳозирча ўйиннинг бошланишини кўчириш ҳақида расмий маълумот келиб тушмаган. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг