Фигу ФИФА ҳақида: "Инфантино кетиши керак"
Таҳририят
•
•
2
Ўтган ҳафта ФИФА жаҳон чемпионати ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш учун янги тижорий тузилма — ФИФА Форwард Ентерприсе (ФФЕ) яратмоқчи екани маълум бўлган еди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедератсиялари танқиди ва УЕФАга аъзо давлатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонвида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди."Мен ФИФА муаммолари ҳақида 10 000 сўз ёзишим мумкин еди. Лекин ечим атиги учта банддан иборат: Инфантино кетиши керак. Мен бутун ҳаётим давомида футболни севганман. Мен 20 йил давомида профессионал ўйинчи бўлганман. Ишонинг, карерам давомида кўплаб нопок одамларни учратганман. Лекин сўнгги 10 кун ичида кўрганим — бу мен шу вақтгача кузатган енг паст, енг ёлғончи ва қўрқоқларча манфаатпараст хатти-ҳаракатдир. Бундай ишга қўл ура оладиган одам — фақат ўзи ва дўстларини бойитиш мақсадида шундай улкан ўзгаришларни ўтказишга уринаётган шахс футболнинг ўтмиш сарқити ҳисобланади ва унга футбол келажагида ўрин йўқ. Агар бу шунчалик яхши ғоя бўлса, нега жаҳон чемпионати финали олдидан бир хонага тўпланганингизда бу ҳақда ташкилотингиз аъзоларига гапириб бермадингиз? Агар бу шунчалик пухта ўйланган режа бўлган бўлса, нега уларнинг хавфлари ҳамда сиз устунлик деб атаётган жиҳатлари ҳақида гапириб бермадингиз? Агар бу схема аниқ-равшан бўлганида, нега охир-оқибат йилига 30 миллион доллар маош оладиган ишга ега бўлишингизни очиқчасига айтмадингиз? Лекин буларнинг ҳеч бири қилинмади. Чунки бу ёмон ғоя. Хусусий инвеститсия фондлари ҳар доим интиладиган вайронкор фойда ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмасангиз, бу ишончли ғоя емас. Улушингизни сотганингиздан кейин у бутунлай йўқолиб кетишини ва ворисларингизни Жаҳон кубогига егалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишингизни тушунтирмасангиз, бу жасур ғоя емас. Ва ниҳоят, Жаҳон кубогини Вашингтондаги дўстларингизга ликопчада тутқазганингиздан кейин улар сизга ҳозирги маошингиздан беш баробар кўп даромад таъминлайдиган иш беришини тилга олмасангиз, бу ноҳақликдир", – деб ёзди Фигу ўз колоннасида.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0