ФИФА ва УЕФА Россияни турнирларга қайтаришни ҳозирча режалаштирмаяпти
Таҳририят
•
•
7
Россия терма жамоалари ва клублари 2022-йилдан бери ФИФА ва УЕФА шафелигидаги мусобақалардан четлатилган.Аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия олимпия қўмитаси (РОК) ҳуқуқларини вақтинча тиклаганидан сўнг, Халқаро футбол федератсияси Россия жамоаларига нисбатан қўйилган тақиқни олиб ташлаш имкониятини муҳокама қилиши ҳақида хабар берилганди.Енди ХОҚнинг бу қадамини қандай талқин қилиш ҳар бир спорт федератсиясининг ўз ихтиёрида қолмоқда.Тҳе Телеграпҳ маълумотларига кўра, ФИФА ва УЕФА ҳозирча россиялик клублар ва миллий терма жамоаларга нисбатан худди шундай чораларни кўришни режалаштирмаяпти.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0