ФИФА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Испания терма жамоаси суратидан Трампни олиб ташлади
Таҳририят
•
•
10
АҚШ Президенти ғолибларга совринни топширди ва футболчилар байрам қилаётган пайтда подиумда қолди. ФИФА матбуот хизмати Жаҳон чемпионатининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида испанияликларнинг байрам қилаётган суратини жойлаштирди, уни шундай қирқилдики, Трамп кадрга тушмай қолди. Шундан сўнг аккаунтда АҚШ Президенти кўринадиган бирорта ҳам сурат еълон қилинмади. Испания терма жамоаси ҳам дастлаб Х саҳифасига Трампсиз суратни жойлаган, аммо сиёсатчи испанияликларнинг бошқа постидаги суратда кўринади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0