ФИФА ЖЧ-2026 финалидан кейин Паредес, Молина ва Айяланинг хатти-ҳаракатларини текширмоқда
Таҳририят
•
•
13
ЖЧ-2026 финалида аргентиналиклар Испанияга мағлуб бўлди (0:1, қўшимча вақт). Финал ўйини тугаши билан жамоалар ўртасида майдонда оммавий муштлашув келиб чиқди. Аргентина терма жамоаси ва "Атлетико" ҳимоячиси Науел Молина ёнидан югуриб ўтаётган Испания сардори Родрининг кўкрагига қўли билан зарба берди. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси тўхтаб, Молинанинг олдига келди, ўртада тортишув бошланди ва унга бошқа футболчилар, жумладан Леандро Паредес ҳам қўшилди. Паредес дастлаб Испания ҳимоячиси Ерик Гарсияни агрессив тарзда итариб юборди, кейин еса унинг бўйнидан олди. Гави жамоадоши учун ўрнидан туриб келди, бироқ "Бока Хуниорс" ярим ҳимоячиси испаниялик ярим ҳимоячини майдонга йиқитди. Бундан ташқари, Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Роберто Айяла финал ҳуштагидан сўнг испаниялик ярим ҳимоячи Дани Олмо билан тортишди, кейин еса унинг юзига зарба берди. Шундан сўнг Ерик Гарсия аргентиналик мураббийни кўкрагидан енгил итариб юборди. Скй Спортс Неwс маълумотларига кўра, ФИФА аргентиналикларнинг ушбу епизодлардаги хатти-ҳаракатларини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0