Фердинанд Англия терма жамоасининг о‘йинидан со‘нг Тухелни ҳимоя қилиб чиқди
Таҳририят
•
•
2
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, ҳозирда Британия телевиденийесида експерт сифатида фаолият юритаётган Рио Фердинанд Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Англия ва Гана терма жамоалари о‘ртасидаги дуранг о‘йин ҳақида фикр билдирди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
"Яна бошланди... Тухел хорватлар устидан қозонилган г‘алабадан кейин даҳо деб ҳисобланаётганди, Гана билан дурангдан со‘нг еса таркиб танлашда хато қилгани ҳақида гап-со‘злар ко‘пайиб кетди. Ҳамма о‘зини босиб олсин. Англия то‘рт очко жамг‘арди, жамоани ва мураббийни қо‘ллаб-қувватланг", - дея Фердинанд о‘з ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қолдирган хабарида ёзиб о‘тди.
Инглизлар мундиал гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни Панама терма жамоасига қарши о‘тказишади.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0