Файзуллаевнинг биринчи мураббийи: Аббос ҳаяжонланди, лекин қўрқмади — ЖЧ-2026 да бор кучини берди
Таҳририят
•
•
3
"Мен Аббос учун худди ўз шогирдимдек жуда хурсандман. У Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди, у билан жуда фахрланаман. Қайсидир вазиятда ҳаяжон бўлди, лекин бу табиий ҳол. Қўрқув еса йўқ еди — у ҳаракат қилди. Файзуллаев баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнаши мумкин еди, лекин мен унинг бор кучини берганини биламан. Ҳужумда яхши ўйнади, тезкорлик билан ҳимояга қайтди. Футболчилар мана шундай чиниқади ва шаклланади. Аббос айни дамда қўлидан келган енг максимал ҳаракатни қилди, аммо ўсишда давом етади деб ўйлайман.Жаҳон чемпионатида скаутлар футболчиларни кузатиб боришмоқда. Баъзи вазиятларда Аббос ўз потентсиалини тўлиқ намойиш ета олмади. Аммо агар уни пайқаб, топ-чемпионатга таклиф қилишса, барчамиз хурсанд бўламиз", — деди Ан.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0