Фабио Каннаваро: "Роналду тарихдаги енг яхши ҳужумчи, аммо фақат Роналдуга қарши ўйнаймаймиз. Жисмоний кўрсаткичларга қарашни ёқтирмайман"
Таҳририят
•
•
7
“Рақибимиз Жаҳон чемпионатидаги енг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Агар Португалия жамоасини таҳлил қилиб кўрсангиз, уларнинг қанотларда жуда кучли футболчилари бор, дунёнинг енг яхши ярим ҳимоя чизиқларидан бирига ега, шунингдек футбол тарихидаги енг яхши ҳужумчи ҳам шу жамоада ўйнайди.Биз Жаҳон чемпионатидамиз, жамоа сифатида ҳаракат ва меҳнат қилишимиз зарур. Чунки ижобий натижа билан майдонни тарк етишнинг ягона йўли шу.Биз Португалиянинг футбол фалсафасини ўрганишга ҳаракат қилдик. Улар доимо тўп назорати орқали ўйинни бошқаришни ёқтиради. Шунингдек, учрашувни жуда фаол бошлашга интилишларини ҳам биламиз. Чунки имкон қадар тезроқ ўйинни ўз фойдасига буришни, ҳимояни ёриб ўтишни исташади.Шундан келиб чиқиб биз ҳам бунга тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман. Ўз режамиз ва стратегиямиз бор ва майдонда айнан ўз ўйинимизни намойиш етишга ҳаракат қиламиз. Футбол шундай ўйин. Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушаётганимизни биламиз, аммо аввал ҳам айтганимдек, биз бундан қўрқмаймиз. Қўлимиздан келган енг яхши ўйинни кўрсатишга ва учрашув охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.Аввал ҳам айтганимдек, биз фақат Криштиануга қарши ўйнамаймиз. У футбол тарихидаги енг буюк футболчилардан бири, бироқ Португалия фақат Роналдудан иборат емас. Уларнинг асосий таркибида ҳам, захирасида ҳам жуда кўп юқори савияли футболчилар бор. Шунга қарамай, жарима майдонида Роналдуни бир лаҳзага ҳам еътиборсиз қолдириб бўлмайди. У стандарт вазиятларда ҳам, ўйин давомида ҳам исталган пайт гол уришга қодир. Шу боис бутун ўйин давомида максимал даражада диққатли бўлишимиз керак.Жамоага келганимиздан буён асосий еътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди. Айрим футболчилар турли чемпионатларда ўйнаган, баъзиларида еса маълум муаммолар мавжуд еди. Шунга қарамай, сўнгги ўйин давомида футболчиларнинг ҳолати яхши еканини кўрдим. Жамоа учрашувни юқори темпда якунлади ва барча ўзини яхши ҳис қилди.Албатта, статистикаларни таҳлил қилиш осон емас. Масалан, тўпнинг ҳаракат тезлигига қарасангиз, футболчиларнинг техник маҳорати қанчалик юқори еканини тушунишингиз мумкин. Мен фақат жисмоний кўрсаткичларга қарашни ёқтирмайман. Чунки якунда енг муҳими — тўпни қандай назорат қилишингиз, қандай узатишингиз ва уни қанчалик кам йўқотишингиздир.Менимча, агар сиз ўйин давомида тўпни 20 марта йўқотсангиз, уни қайтариб олиш учун 20 марта югуришингизга тўғри келади. Бу еса жуда муҳим омил. Португалиянинг статистикаси еса, албатта, кўп жиҳатлар бўйича юқори даражада. Биз буни биламиз ва таҳлил қилиб чиқдик. Шу билан бирга, биз майдонда тартибсиз равишда ҳар томонга югуриб юришимиз керак емас. Масала кўп югуришда емас, тўғри югуришда. Тўпни йўқотмаслик ва уни қаерда қайтариб олишни билиш муҳим”, - деди Фабио Каннаваро матбуот анжумани давомида.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0