Енсо Мареска «Манчестер Сити» футболчилари билан учрашув тайёрламоқда
Таҳририят
•
•
11
«Манчестер Сити»нинг бо‘лажак бош мураббийи Енсо Мареска жамоа билан учрашув о‘тказишни режалаштирди. Италиялик мутахассис футболчилар та’тилга ёки терма жамоалар ихтиёрига жо‘наб кетишларидан олдин, кейинги ҳафтада улар билан учрашиш ниятида, деб хабар бермоқда журналист Джереми Кросс.
Мураббий футболчилар билан мавсум олди тайёргарлик режаларини муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, Мареска ёзда испаниялик мутахассисдан мерос бо‘либ қоладиган таркиб ҳақида батафсил ма’лумот олиш учун Хосеп Гвардиола билан ҳам шахсан учрашиши тахмин қилинмоқда. Гвардиоланинг кетиши ҳозирча расман тасдиқланмаган бо‘лса-да, нуфузли манбаларнинг хабарига ко‘ра, ҳамма нарса аллақачон ҳал бо‘лган. Мареска клуб билан 2029 йилгача мо‘лжалланган шартномани олдиндан келишиб қо‘йган.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0