Fidbol.net

Експерт фикри. Ислом Иномов: "Колумбия билан ўйинга кўп нарса боғлиқ"

Таҳририят 5
Ekspert fikri. Islom Inomov: "Kolumbiya bilan oʻyinga koʻp narsa bogʻliq"
Вакилларимиз Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг илк турда Колумбия билан куч синашади. Табиийки, турнирдаги дебют баҳсни кўпчилик ҳаяжонда кутмоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Ислом Иномовнинг фикрлари билан қизиқди."Биринчи маротаба Жаҳон чемпионатига чиқдик. Енди фақат яхши ниятлар билан терма жамоамизга мухлислик қиламиз. Гуруҳ босқичида жисмоний сифатлар кўпроқ рол ўйнайди. Шундай ўйинлар бўладики қайси бири фаворитлигини айта олмайсиз. Охирги учрашувларда кўряпмизки йигитларимиз ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Кучли рақиблар билан ўнай олишяпти. Колумбия билан учрашувда биринчи очкони қўлга киритиб олиш муҳим. Кейинги ўйинлар ҳам шунга боғланиб кетади. Турнирни очко билан бошласак босим ҳам йўқолади”,- дейди Ислом Иномов. Маълумот учун, Колумбия билан беллашув 17 июн куни соат Тошкент вақти билан 7:00 да старт олади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг