Едерсон "Аталанта" билан янги шартнома имзолади
Таҳририят
•
•
3
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли футболчининг трансферидан расман воз кечгани хабар қилинган еди. Бунга тиббий кўрик натижалари манкунианликларни қониқтирмагани сабаб бўлган.Таниқли инсайдер Фабритсио Романонинг маълум қилишича, "Юнайтед" бу трансферни ёзда яна қайта кўриб чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Битим бир ҳафта аввал тўлиқ бекор қилинган.Шундан сўнг "Аталанта" Едерсон билан ҳамкорликни давом еттиришга қарор қилди ва футболчи билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.Едерсон 2022 йилдан бери Бергамо клуби сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда ҳам жамоанинг енг муҳим футболчиларидан бири бўлиб, ўзининг барқарор ўйини билан Европанинг бир қатор топ-клублари еътиборини қозонган еди.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0