Дюгарри: "Де Дзербининг "Тоттенхем" билан шартномаси — ниқобсиз о‘г‘ирлик"
Таҳририят
•
•
1
Франсия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри Роберто Де Дзербининг "Тоттенхем" билан тузган беш йиллик шартномасини кескин танқид қилди ва италиялик мутахассис катта клубни бошқаришга тайёр еканига шубҳа билдирди.
"Мен унинг ҳақиқий даражаси қандай еканини ҳеч қачон то‘лиқ тушунмаганман. Менга унинг "Брайтон", "Сассуоло" ва бошқа клубларда яхши ишлаганини айтишади. Аммо мен учун у ҳали ҳам катта жамоаларни бошқаришда мутлақ кафолат берадиган мураббий емас", — деди Дюгарри РМC Спорт ефирида.
Собиқ футболчи Де Дзербининг шартнома муддатига ҳам алоҳида то‘хталди.
"У беш йиллик шартнома имзолади. Бу қилган иши ҳақиқий о‘г‘ирлик — ҳатто ниқоб тақишга ҳам ҳожат қолмади. Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат", — деди Дюгарри.
"Тоттенхем" Англия Премйер-лигасининг дастлабки 4 турида атиги 2 очко жамг‘арди ва ҳали чемпионатда бирорта ҳам гол ура олмади.
Жамоанинг голсиз серияси 400 дақиқадан ошиб кетган. Лондонликлар "Ноттингем Форест" ва "Евертон"га қарши учрашувларни ҳам голсиз дуранг билан якунлади.
"Евертон"га қарши баҳсдан кейин "Тоттенхем" мухлислари жамоани ҳуштакбозлик билан кузатиб қо‘йди.
Клуб ёзги трансферлар ойнасида қарийб 350 миллион йевро сарфлагани Де Дзерби ва футболчиларга нисбатан босимни янада кучайтирмоқда.
Де Дзербининг "Сассуоло" ва "Брайтон"даги жамоалари ҳам унинг о‘йин г‘ояларига мослашиш учун ма’лум вақт талаб қилган. Бироқ АПЛдаги дастлабки то‘рт учрашувда жамоанинг гол ура олмагани мураббийлар тез-тез алмашадиган "Тоттенхем"да сабр тобора камайиб бораётганини ко‘рсатмоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0