Дешам чорак финал баҳсига аргентиналик Тело тайинлангани ҳақида: "Рақибимиз Марокаш, ҳакам емас”
Таҳририят
•
•
7
Франтсия терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Марокашга қарши ўйинга аргентиналик ҳакам тайинлангани уни хавотирга солмаётганини айтди. Жамоаларнинг ЖЧ-2026 чорак финалидаги учрашуви пайшанба, 9 июл куни бўлиб ўтади. Учрашувнинг бош ҳаками етиб аргентиналик Факундо Тело тайинланди."ЙЎқ, ҳеч қандай савол йўқ. Сизда саволлар туғилиши мумкин, лекин мени бу хавотирга солмаяпти. Умид қиламанки, рефери яқинда бўлиб ўтган ўйиндаги (Аргентинанинг Миср устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси) Летексе ва унинг бригадаси каби яхши ишлайди. Рақибимиз Марокаш, ҳакам емас. Аксинча, у ўйин қоидаларини имкон қадар аниқроқ қўллаш учун шу ерда", — деди Дешам.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0