Де ла Фуенте Дешамнинг ҳакамга нисбатан еътирозлари ҳақида: "Натижа ўзингизга ёқмаганда, баҳона қидиришни бошлайсиз"
Таҳририят
•
•
11
Испания Франтсия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати финалига чиқди. Испанлар биринчи голни 22-дақиқада салвадорлик ҳакам Иван Бартон белгилаган пеналтидан сўнг уришди.Франтсия терма жамоаси бош мураббийи Дешам ўн бир метрлик жарима зарбаси ҳақида шундай деди: "Бу баҳсли вазият, буни унутмаслик керак, улар еса тизимли равишда қоидаларни бузишмоқда. Майда қоидабузарликлар кўп бўлди, ўйин доимий равишда тўхтатилди". Шунингдек, Дешам Бартоннинг савияси ўйин даражасига мос келганми, деган саволни ўртага ташлади."Натижа сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаса, баҳоналар излашни бошлайсиз. Испанияда ҳам ҳакамлик билан боғлиқ муаммолар бўлган: Франтсия билан ўйин баъзида Уругвай билан кечган ўйинни еслатди. Биз аллақачон бу каби ҳолатларга дуч келганмиз. Бундан ташқари, бизнинг голимизни [Ямалнинг голи] бекор қилишди. Мен бу масалани муҳокама қилишда давом етадиган ҳолатда емасман", – деди де ла Фуенте.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0