Fidbol.net

«Чуамени Алонсо тарафида бўлган, Валверде еса аксинча» — испаниялик журналист «Реал»даги бўлиниш ҳақида

Таҳририят 13
«Chuameni Alonso tarafida bo'lgan, Valverde esa aksincha» — ispaniyalik jurnalist «Real»dagi bo'linish haqida
Журналист Антон Меана «Реал» ўйинчилари ўртасидаги муносабатларда кескинлик борлиги ҳақида гапирди. Аввалроқ жамоа машғулотлари вақтида Федерико Валверде ва Орелиен Чуамени ўртасида зиддият содир бўлгани маълум қилинганди. Уругвайлик футболчи йиқилиб, столга урилган ва бошидан жароҳат олгани сабаб шифохонага ётқизилган. Клуб ички текширув бошлаган.«Ўйинчилар ўртасида жиддий келишмовчиликлар мавжуд — айримлар бўлаётган ишлар учун бошқаларни айблаяпти, бошқалар еса ўзини жавобгар деб ҳисобламайди. Улар ўзаро ҳисоб-китоб қилишяпти.Айрим футболчиларнинг фикрича, жамоа сардорлари Хаби Алонсо бош мураббий бўлган пайтда нотўғри йўл тутишган. Чуамени Алонсони қўллаб-қувватлаганлардан бири еди, Валверде еса аксинча қарши томонда бўлган.Бу улар ўртасидаги шунчаки қаттиқ тортишув емасди. Жамоа ютқазяпти, вазият жуда беқарор ва улар бундан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланишяпти», — дея Меананинг сўзларини келтиради Cадена СЕР. Манба: трибуна.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг