Чеферин Европа клублари КЖЧга бойкот еълон қилишини хоҳлаяпти
Таҳририят
•
•
6
Жанни Инфантино атрофидаги можаролар фонида Европа жамоалари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкин. Еслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ФИФА турнир ҳуқуқларини сотиш учун янги тижорий тузилма — ФИФА Форwард Ентерприсе (ФФЕ) яратиш режалари ҳақида хабар берган еди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедератсиялари танқиди ва УЕФАга аъзо давлатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, УЕФА президенти Александер Чеферин ва Европа клублари ассотсиатсияси (ЕФC) раҳбари Носир Ал-Хелайфи 12 август куни бўлиб ўтадиган ПСЖ ва "Астон Вилла" ўртасидаги Европа Суперкубоги баҳси вақтида вазиятни муҳокама қилишади. Чеферин агар Инфантино ўз лавозимини тарк етмаса, ЕФC ва унинг таркибига кирувчи клублар КЖЧ-2029 ни бойкот қилишини хоҳлайди. Бироқ бунинг учун ташкилотга аъзо бўлган ва сони 850 тадан ортиқ клубларнинг қўллаб-қувватлаши талаб етилади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0