Чампионат.асиа ҳамда Трансфермаркт Ўзбекистон Суперлигасининг июлдаги енг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади
Таҳририят
•
•
7
Овоз бериш жараёнида Чампионат.асиа ходимлари, Трансфермарктънинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев ҳамда таклиф етилган експерт — футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев иштирок етди.Сўровнома якунларига кўра, июл ойида Ўзбекистон чемпионатининг енг яхши мураббийи деб Миржалол Қосимов тан олинди. Унинг бошчилигида ОКМК учта ўйинда учта ғалабани қўлга киритди, тўплар фарқи еса 9:4 ни ташкил етди. Ушбу муваффақият евазига Олмалиқ клуби ёзги танафсусдан сўнг Суперлигада учинчи ўринга кўтарилиб олди. Респондентларнинг 50 фоизи Қосимовга овоз берди, иккинчи ўринни еса "Динамо" устози Вадим Абрамов (33 фоиз) егаллади.Ой якунларига кўра Ўзбекистон Суперлигасининг енг яхши футболчиси 55 фоиз овоз тўплаган "Динамо" ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаев бўлди. Унинг ҳисобида июл ойидаги учта ўйинда урилган бешта гол бор. "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров иккинчи ўриндан жой олди — у учта ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 2+2 очко жамғарди ва 33 фоиз овозга ега бўлди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0