Fidbol.net

Бухорода замонавий футбол академияси фойдаланишга топширилди

Таҳририят 1
Buxoroda zamonaviy futbol akademiyasi foydalanishga topshirildi
Қарийб 50 миллиард сўм қийматидаги мажмуада 10 минг томошабинга мўлжалланган замонавий футбол стадиони, халқаро стандартларга мос табиий ва сунъий майдонлар, ёпиқ футзал зали, 200 ўринли ётоқхона, ошхона ва бошқа зарур инфратузилма объектлари барпо етилди.Илгари Шофиркон туманида жойлашган Бухоро Футбол академияси янги мажмуада фаолият юритади. Айни пайтда академияда 154 нафар иқтидорли ёш таҳсил олмоқда.10 минг ўринли стадион вилоятнинг бош стадиони қурилиб, фойдаланишга топширилгунга қадар “Бухоро” профессионал футбол клубининг асосий уй майдони вазифасини бажаради.Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, академия тарбияланувчилари ва мураббийлар, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок етди.Янги мажмуа Бухорода футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва тарбиялаш, шунингдек, воҳа футболида янги авлод истеъдодларини кашф етиш учун мустаҳкам замин яратади. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг