Fidbol.net

“Бу биз учун сабоқ бўлди, хатолардан хулоса чиқарамиз” — Александр Хомяков "Навбаҳор"дан қабул қилинган мағлубият ва бронза пойгаси ҳақида

Таҳририят 4
“Bu biz uchun saboq boʻldi, xatolardan xulosa chiqaramiz” — Aleksandr Xomyakov "Navbahor"dan qabul qilingan magʻlubiyat va bronza poygasi haqida
— Александр Андреевич, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз... — Нима ҳам дердим... Ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Муносиб ғалаба билан рақибни табриклашдан ўзга чора йўқ. Шу боис, ўйинимиз ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Кўп нарса ўхшамади. Бизда пасайиш даври бошланди шекилли — "Қизилқум" билан ўйиндан бери футболимиз сифати тобора ёмонлашиб бормоқда. Ҳозир кўп нарсани гапириш мумкин, лекин барчаси баҳонадек туюлади. Рақиб барча жабҳаларда биздан кучли еди ва муносиб ғалаба қозонди. Биз ҳар бир томонлама имкониятни бой бердик. — Олдинги турларда "Пахтакор" ва "Нефтчи"га қарши ўйинларда жамоада иштиёқ, кўзларда аланга кўргандик. Бугун еса бу кўринмади. Бу нима билан боғлиқ? — Биласизми, бу нима билан боғлиқ... Афсуски, бундай учрашувларнинг аҳамиятини жуда яхши тушуниб тургандик. Лекин бугун биз ўйлагандек ўйнашмайди. Биз ҳатто кураш ҳам таклиф ета олмадик. Кўрсатмаларда гаплашган нарсаларимиз амалда аксинча бўлди: ўтказиб юборилган голларда ҳам тўп йўқотилганидан кейинги ўтиш фазаларида содир бўлди. 3-дақиқада ўзимиз ўтказиб юборган ва рақибга фораларни яратиб берган тушунарсиз биринчи голни-ку айтмайман ҳам.Еҳтимол, кучимиз етмади, маҳорат етишмади. Бундай ўйинларда емотсиялардан ташқари яна нимадир керак бўлади, бизда еса бугун ҳеч нарса бўлмади. Ёмон ҳимояландик, ёмон ҳужум қилдик, иккинчи тўпларнинг барини бой бердик. Сабабини тушуниб турибман — ҳар бир ўйинда ҳар хил таркиб билан ўйнашга мажбур бўляпмиз. Майдон марказини бой бердик. Марказий зонада ўйнайдиган футболчиларимиз йўқ еди. — Бугунги мағлубиятдан кейин "Бухоро" бронза медаллари учун пойгадан чиқди десак бўладими? — Назарий жиҳатдан олсак, ҳа, шундай дейиш мумкин. Чунки бундай чемпионатда 7 очколик фарқ ва турнир жадвалидаги зичликни ҳисобга олсак, бу жуда катта устунлик. Бундай фарқни йўқотиш қийин бўлади. Лекин такрорлайман, барча жамоалар барқарор ўйнамаяпти, очко йўқотяпти. Шунинг учун ҳаракат қилиб кўрамиз. Ечим ва футболчилар учун мотиватсия излашда давом етамиз. Олдинда яна 9 та тур бор, тўхташга ҳали вақт ерта. — Натижалар пасайиши Жавоҳир Рўзиевнинг йўқотилиши билан қанчалик боғлиқ?— Рўзиевни йўқотганимиздан кейин таркибимиз сезиларли даражада кучсизланди. Натижаларнинг ўзи ҳам барчасини айтиб турибди. Хайруллаев терма жамоага кетган. Шу сабабли таянч зонасида муаммолар пайдо бўлди. Жўраев сариқ карточка олди. Ваҳоланки, бизда бузувчи характердаги ярим ҳимоячи қолмаганди. Есанов ва Қувондиқ Рўзиев кўпроқ ҳужумкор пландаги ўйинчилар, уларда ҳимояланиш кўникмалари унчалик ривожланмаган. Мағлубиятимизнинг асосий сабабларидан бири шу. — Доминик Бегичга кўп имкон берилмаётганининг сабаби нимада? Качарава кўп имкониятларни бой берса ҳам асосий таркибда тушяпти... — Рақибнинг бўйи баланд 4 та ҳимоячисига қарши ўйнашимизни билардик. Бизга ҳаводаги курашларда устунлик керак еди. Никанинг бўйини инобатга олиб, унинг роли бугунги ўйинда Доминик Бегичникига қараганда муҳимроқ бўлади деб ҳисобладик. Шу сабабли у асосий таркибда майдонга тушди. — Дарвозабон Хамроевнинг жароҳати ўйинга қанчалик таъсир қилди? — Жароҳатдан кўра, у ўтказиб юборган гол учрашувга кўпроқ таъсир қилди. 3-дақиқадаёқ рақибга бурчак зарбасини тезкор амалга оширишга имкон бердик ва мантиқсиз гол ўтказдик. Бундай муҳим ўйинда дастлабки дақиқалардаёқ рақибга устунлик бериб қўйиш ёқимсиз, албатта.Шунга қарамай, ҳисобни тенглаштириб, ўйинга қайта олдик. Биринчи бўлимда ўша голдан кейин рақибда бошқа яққол вазиятлар бўлганини еслай олмайман. Улар устунлик қилишди, лекин хавфли вазиятлар бўлмади. Иккинчи бўлимда еса бироз очилдик ва рақиб бундан унумли фойдаланиб, бизи жазолади. Бундай ўйинлар бошқача ўйналади. Бу биз учун сабоқ, хатолардан хулоса чиқарамиз. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг