Fidbol.net

Бордо"нинг Франтсия 6-лигасига ўтказилиши бўйича апеллятсияси рад етилди

Таҳририят 10
Bordo"ning Frantsiya 6-ligasiga oʻtkazilishi boʻyicha apellyatsiyasi rad etildi
Еслатиб ўтамиз, июн ойи охирида Миллий бошқарув назорати директсияси (ДНCГ) клубни 2026/27 йилги мавсум учун миллий даражадаги барча мусобақалардан четлаштирди. "Бордо" 2026/27 йилги мавсум учун бюджетни 30 июнга қадар тасдиқлаши керак еди – жирондинликлардан қўшимча 9 миллион евро киритиш талаб қилинганди. Бироқ, на клубнинг амалдаги егаси Жерар Лопес, на потентсиал харидорлар 30 июнга қадар тегишли кафолатларни тақдим етишга улгуришмади.Шу муносабат билан "Бордо" Биринчи минтақавий дивизионга – Франтсиянинг кучи бўйича олтинчи лигасига ўтказилди. Клуб ушбу қарор устидан шикоят қилди.Апеллятсия бўйича тинглов бугун бўлиб ўтди – унда Жерар Лопес, клуб бош директори Арно Сент-Андре, шунингдек, юристлар ва қайта тиклаш режасини кузатувчи комиссар иштирок етди. Улар бир соатдан сал кўпроқ вақт давомида сўзга чиқишди."Бордо" ҳамон қўшимча маблағ жалб қила олмади. Шу боис, ДНCГ апеллятсия қўмитаси клубни олтинчи дивизионга ўтказиш тўғрисидаги қарорни кучида қолдирди.Фоот Мерcато нашрининг Суд Оуест манбасига таяниб хабар беришича, бугунги тингловда Лопес охирги чорани тақдим етди: клубни сотиб олиш учун тендер еълон қилиш ва "Бордо"ни барқарор молиялаштиришга кафолат бера оладиган инвесторни топиш. У аллақачон потентсиал инвесторлардан қизиқиш билдирган бир нечта хабарни олган.Франтсиянинг олти карра чемпионида санктсиялар тўғрисидаги қарор устидан Франтсия Олимпия қўмитасига шикоят қилиш ҳуқуқи ҳали ҳам бор."Бордо" сўнгги икки мавсумни Франтсиянинг кучи бўйича тўртинчи дивизионида ўтказди – 2024 йилда молиявий муаммолар туфайли клуб қуйи лигага тушириб юборилганди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг