Fidbol.net

Бобур Абдураҳмонов: "Кетма-кет голлардан сўнг "сочилиб" кетдик"

Таҳририят 4
Bobur Abdurahmonov: "Ketma-ket gollardan soʻng "sochilib" ketdik"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Биринчи таймни яхши бошладик ва тайм охирларига келиб гол ўтказдик. Бу вазиятда бироз контсентратсияни йўқотдик. 5-6 соат масофа босиб тўғри ўйинга келганимиз ўз таъсирини кўрсатди. Кетма-кет голлардан сўнг "сочилиб" кетдик.- Жамоангиз асосан ёшлардан иборат. Бугун тажриба устун келди деб ҳисоблайсизми?- Мен ҳам шу фикрдаман. Биз олдинга ҳужумга ўтдик ва қарши ҳужумларда жазоландик. Футбол ўйнашга ҳаракат қилдик, бироқ баъзи ҳолларда кучимиз етмади.- Дарвозабон кўпинча олдинга чиқиб кетди.- Бу мен томондан берилган кўрсатма еди. Унга олдинроққа чиқиб ҳимоячиларга ёрдам бериш кераклигини айтдим. Секин-аста ҳамма футболчиларимизда тажриба ортиб боради.- "Пахтакор фарм" олдига қўйилган вазифа?- Футболчиларни ўринбосарлар жамоамизга тарбиялаб бериш. Биринчи даврада 6 нафар ўйинчи бергандик, яқинда яна икки нафар футболчимизни бердик.- Кетма-кет голлар ўтказиб юборилишига сабаб нима?- Аввало жисмоний ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман. Жуда тез толиқиб қолдик ва голлар ўтказа бошладик.- "ФарДУ" майдони ҳақида фикрингиз?- Майдон жуда зўр екан, текис, бизга ёқди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг