Белгия терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувида Хорватияни мағлуб етди
Таҳририят
•
•
2
Ўйин Хорватиянинг Риека шаҳридаги "Руевитса" стадионида бўлиб ўтди. Баҳс меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.Хорватия - Белгия 0:2Голлар: Тилеманс 38, Лукаку 90+6.Учрашув тафсилотлари:Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс 38-дақиқада ўйиндаги биринчи голни урди.Ҳужумчи Ромелу Лукаку 90+6-дақиқада Белгиянинг устунлигини икки баробарга оширди.Еслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар яқин орада АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок етишади. Турнир ўйинлари 11 июндан 19 июлга қадар давом етади.Хорватия терма жамоаси гуруҳ босқичида "Л" гуруҳида Англия, Панама ва Гана жамоаларига қарши баҳс олиб боради.Белгия еса "Г" гуруҳида Миср, Ерон ва Янги Зеландия терма жамоалари билан кураш олиб боради.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0