"Барселона" Гампер кубоги учун кечган ўйинда Мисрнинг "Ал Аҳли" клубини мағлуб етди
Таҳририят
•
•
6
Учрашув Барселонадаги "Спотифй Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда "кўк-анорранглилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.Ҳисобни 30-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим очди. Биринчи тайм охирида, 45-дақиқада вингер Рафиня "Барселона"нинг устунлигини оширди. Иккинчи таймда, 51-дақиқада "Ал Аҳли" ярим ҳимоячиси Зизо ўз жамоасининг битта жавоб голини урди.“Барселона” - “Ал Аҳли” (Миср) 2:1Голлар: Абделкарим 30, Рафиня 45 - Зизо 51.Еслатиб ўтамиз, Жоан Гампер кубоги — "Барселона" томонидан ҳар йили ташкил етиладиган анъанавий ўртоқлик турниридир. Ушбу кубок илк бор 1966 йилда каталонияликлар президенти Енрике Лодет ташаббуси билан ўйнашилган. Мукофот "Барселона" асосчиси, афсонавий президент Жоан Гампер шарафига номланган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0