Асенсио Моуринёнинг хоҳишига қарамай, «Реал»да қолади
Таҳририят
•
•
3
«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио бош мураббий Жозе Моуринё унга ишонч билдирмаётганини тушунтирганига қарамай, клубни тарк етишдан бош тортди. Испаниялик футболчининг бу қарори Мадрид клубининг 1 сентябр куни трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бошқа ҳимоячини харид қилиш имкониятини деярли ё‘ққа чиқарди.
Марказий ҳимояда рақобат юқори: Моуринё ихтиёрида Дин Хёйсен, Ибраима Конате ва Антонио Рюдигер бор. Бундан ташқари, 23 ёшли футболчида о‘тган мавсумдан бери болдир билан бог‘лиқ муаммо сақланиб қолмоқда. Унга жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши ва бу уни олти-саккиз ҳафтага сафдан чиқариши мумкин.
Барча қийинчиликларга қарамай, Асенсио жамоадан кетиш ё‘лларини излаш о‘рнига, асосий таркибдан жой олиш учун курашишни афзал ко‘рмоқда. Агар яқин соатларда вазият о‘згармаса, «Реал» трансфер ойнасининг со‘нгги куни шошилинч трансферларни амалга оширмайди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0